Учтепадаги қурилиш моллари бозорида ёнғин рўй берди
Тошкентдаги «Изза» қурилиш бозорида ёнғин рўй берди.
21 феврал соат Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қовунчи кўчасида жойлашган қурилиш махсулотлари сотиш бозорида ёнғин солир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Ёнғин жойига Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов етиб борган.
Ёнғин натижасида бозор ҳудудидаги 200 кв.м майдонда жойлашган ром ва эшик маҳсулотлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг ёнғинни тезкорлик билан бартараф этиши натижасида бозорнинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 16 феврал куни мазкур бозор Давлат ёнғин назорати органи томонидан тегишли тартибда текширувдан ўтказилган. Текширув давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бир қатор бузилиш ҳолатлари аниқлангани сабабли, камчиликлар бартараф этилгунига қадар бозорнинг иш фаолияти тўхтатилиб, 3 кун муддатга электр таъминотидан узилган.
Бозор маъмурияти туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан кафолат хати тақдим этган. Бироқ, афсуски, ушбу қоидабузарликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилмагани оқибатида ёнғин келиб чиққан.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter