Умрага бориш олдидан ота икки фарзандига 144 млн сўм тўлади
Ижро ҳужжати юзасидан қарздорликлар мавжуд бўлган тақдирда фуқаронинг мамлакатимиз ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чеклаб (тақиқ) қўйилади.
Четга чиқиш истагида бўлган шахс қарздорликни тўлаши лозим бўлади, шундагина ижро ҳужжати якунланади ва қўйилган чекловлар олиб ташланади.
Умра сафарига отланаётган А.А. ҳам олдинига болалари ҳақини адо этишни ва шу билан бирга, ўзига нисбатан четга чиқиши учун қўйилган чекловни бекор қилинишини англаган ҳолда собиқ аёли билан келишув йўлини танлади.
Икки нафар боланинг онаси З.С. беш йиллик алимент пуллари, яъни 144 млн сўмни алимент тўлови учун олдиндан олди ва ўртадаги келишувга мувофиқ ижро иши тамомланди. Шу билан, алимент тўловчи ота А.А.нинг Умра сафарига бориши учун йўллар очилди, деб хабар бермоқда Бюронинг Андижон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ҳожиакбар Солоҳидинов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter