Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Урганч» аэропорти 8 августдан яна ишга туширилади

«Урганч» аэропорти 8 августдан яна ишга туширилади

Фото: «flickr.com»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси йўловчиларга «Урганч» халқаро аэропорти 2018 йил 8 августдан парвозларни бажариш учун очиқлигини маълум қилди.

Аэропорти 8 августидан маҳаллий қатновларни қабул қилиб, штат режимида ишлашни бошлайди.

«Урганч» аэропортидан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қатновлар 10 август кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Урганч» халқаро аэропорти жорий йилнинг 16 июлидан техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилган эди. Ушбу аэропорт орқали амалга ошириладиган қатновлар «Нукус» аэропортига кўчирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг