Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали мажмуаси қурилиши якунланди

Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангубердининг от устида тасвирланган ҳайкали мажмуасида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов мурожаатнома вақтида маълум қилиб ўтди.
— Урганч шаҳрида транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали мажмуасида ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди, — деди ҳоким.
Мурожаатда айтилишича, Шовот туманини Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани билан боғловчи узунлиги 79 км бўлган Шовот-Гурлан-Жумуртов-Қипчоқ темир йўли ҳамда Амударё устида узунлиги 413 метр бўлган автомобиль ва темир йўл кўпригида қурилиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter