Ушбу ҳафта баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Янги ҳафтада бизни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида бугун кечқурун ва 29 сентябрь куни кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-28 даража, кечалари 10-13 даража бўлади.
30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари республика ҳудуди бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 21-24 даража, баъзи жойларда 26 даражагача бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30 сентябрь-1 октябрда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрь ва 1 октябрда чўл ҳудудларда ва жанубда баъзи жойларда 14 м/с гача кучаяди.
Тошкентда бугун кечқурун ва 29 сентябрда кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 25-28 даража бўлади.
30 сентябрь ва 1 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 21-24 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter