Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйнинг улуши собиқ турмуш ўртоғига олиб берилди

Уйнинг улуши собиқ турмуш ўртоғига олиб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди Ҳ.Қ.га қарздор Ш.А.дан тарафларнинг умумий мулки бўлган, яъни турмуш даврида барпо этилган уйдан улушини ажратиб беришни сўраган.

Cуднинг ижро ҳужжатига асосан умумий мулк ҳисобланган ҳовлининг тенг ярими улуши пул шаклида ажратилиши ва жавобгар Ш.А.дан даъвогар Ҳ.Қ. фойдасига 153 млн. 477 минг сўм ундирилиши, шунингдек, Ҳ.Қ. компенсация олганидан кейин уйдаги улушига бўлган ҳуқуқи тугатилиши белгиланган.

Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогар Ҳ.Қ. фойдасига 153 млн. 477 минг сўмлик асосий қарздорликнинг ундирилиши тўлиқ таъминланди, дейилади МИБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг