Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Uzbekistan Airways иккита самолётни ижарага олди

Uzbekistan Airways иккита самолётни ижарага олди

Uzbekistan Airways авиапарки иккита Airbus A330 кенг фюзеляжли узоқ масофали ҳаво кемалари билан тўлдирилади. Ушбу ҳаво кемалари экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда лизингга олинди. Авиакомпания ушбу турдаги ҳаво кемаларидан биринчи марта 2023 йил апрель ойида фойдаланишни бошлаган, дейилади компания хабарида.

Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Илк авиақатнов Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида амалга оширилиши 20 май куни режалаштирилган.

Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq авиакомпанияси ўртасида иккита А330 ҳаво кемаларини бир йил муддатга ижарага олиш бўйича шартнома имзоланди. Ижарада фойдаланиладиган давр – 1 йил давомида, ҳаво кемалари кўк рангда ва Uzbekistan Airways ҳаво кемаларининг классик кўринишидан фарқ қилувчи махсус ливреяда эксплуатация қилинади.

Иккита А330 ҳаво кемалари энг қисқа вақт ичида «Uzbekistan Airways» АЖнинг мунтазам халқаро авиақатновларида авиакомпания йўловчиларига хизмат кўрсатишни бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг