Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UZDIGITAL TV»га янги бош директор тайинланди

«UZDIGITAL TV»га янги бош директор тайинланди

«UZDIGITAL TV» МЧЖ бош директори лавозимига Каримов Фарҳод Абдужабборович тайинланди.

Фарҳод Абдужабборович шу кунга қадар «Ўзбекистон МТРК Медиамаркази» Давлат муассасаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Қайд этилишича, у 2015-2018 йилларда ҳам «UZDIGITAL TV» МЧЖ раҳбари бўлган.

1977 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган Фарҳод Каримов Тошкент электротехника алоқа институти, ЎзР Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг