«Ватанпарварлар» боғида Иккинчи жаҳон уруши манзаралари саҳналаштирилди (фото)
«Севимли» телеканали орқали эфирга узатиладиган Фарҳод Абдуллаев билан «Эслаб» кўрсатувининг ижодкорлари Қарши «Ватанпарварлар» боғига ташриф буюрди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, боғ ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан телекўрсатувнинг байрам сонини суратга олиш ишлари амалга оширилди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари образини гавдалантирди.
Ушбу саҳна кўриниши байрам арафаси телеканал орқали эфирга кетадиган кўрсатувнинг асосий қисми бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари тасвирга олиш жараёнларида Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter