Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси янги лавозимларга янги амалдорларни тайинлади

Вазирлар Маҳкамаси янги лавозимларга янги амалдорларни тайинлади

Фото: ЎзА

Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, «Ўзчармсаноат» уюшмасига раҳбарлар тайинланди.

ЎзА хабарига кўра, Умрзоқов Сардор Ўктамович «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси, Бобоев Фахриддин Отабоевич эса уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Зоҳидов Мирсаид Миролимович ва Салоҳов Равшан Турғунович «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг ўринбосарлари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ўз аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ «Ўзчармсаноат» уюшмаси этиб қайта ташкил этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг