Водий вилоятларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Водий вилоятлари — Фарғона ва Наманган вилоятларида Ички ишлар, Андижонда ЙҲХ бошқармалари бошлиқлари ўзгарди.
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган Дониёр Тошхўжаев Наманган ИИБга раҳбар бўлди. Фарғонага Муҳиддин Жўраев тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Андижон вилояти ЙҲХБ бошлиғи ҳам президент бошчилигидаги йиғилишдан кейин ишдан олинди. Унинг ўрнига ким тайинлангани ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ҳам ўзгаргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter