Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xabar.uz» колумнисти мегатанлов ғолиби бўлди

«Xabar.uz» колумнисти мегатанлов ғолиби бўлди

Адлия вазирлиги томонидан «Биз коррупцияга қаршимиз» номли мегатанлов эълон қилинган эди. Қувонарлиси, «Xabar.uz» портали колумнисти, блогер Ғайрат Йўлдошев «Энг яхши блогпост учун» номинациясида ғолиб бўлди.

У «Икки қўлдан чиқаётган қарс», «Мантиқсиз мантиқ»лар», «Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар» каби туркум блогпостлари учун 1-ўринга лойиқ кўрилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, 2 ой давом этган мазкур танловда иштирок этиш учун 56 та журналистик материал, 89 та блогпост, 8 та ижтимоий ролик келиб тушди.

Бундан ташқари, мактаб коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари томонидан танлов доирасида 22 136 та иншо ёзилди.

Бу эса ўз навбатида, жамиятда, айниқса ёшларимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланаётганлигидан далолат беради.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча материаллар синчиклаб ўрганилди ва тегишли йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди.

Бунда ҳакамлар ҳайъати томонидан «Энг яхши ижтимоий ролик» йўналиши бўйича тақдим этилган материаллар камлиги ва савияси инобатга олиниб, ушбу номинация бўйича қўйилган совғалар билан «Энг яхши иншо» номинацияси бўйича фаол иштирок этган ёшларни тақдирлаш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Танлов ғолиблари билан танишинг:

Олий соврин ғолиби:

  • Мирманов Раҳим Романович – «Болаларнинг янги ўйини» номли ижтимоий ролик учун (совға – iPhone X смартфони).

«Энг яхши журналистик материал учун» номинацияси ғолиблари:

  • 1-ўрин: Боходирова Азиза Исроиловна – «На посту» газетасида чоп этилган «Начинается все одинаково» таҳлилий мақоласи учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
  • 2-ўрин: Файзиева Холида Аҳмаджоновна – «Ҳуррият» газетасида эълон қилинган «Қуш фалсафаси. Ҳатто гўрков ҳам таъмагир» номли таҳлилий мақоласи учун (совға – Notebook);
  • 3-ўрин: Арслонов Адҳам Бозорович – «Маҳалла» телеканалидаги «Фикрлар чорраҳаси» теледастури учун (совға – телевизор).

«Энг яхши блогпост учун» номинацияси ғолиблари:

  • 1-ўрин: Йўлдошев Ғайрат Асатович – ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Икки қўлдан чиқаётган қарс», «Мантиқсиз мантиқ»лар», «Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар» каби туркум блогпостлари учун (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
  • 2-ўрин: Қурбонова Азиза Абдусабитовна – «Ўзи нима гап?» лойиҳаси учун (совға – Notebook);
  • 3-ўрин: Жабборов Фозил Фарҳодович – «Чидагин болам-а, чидагин!» блогпости учун (совға – телевизор).

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Энг яхши иншо учун» номинацияси ғолиблари:

  • 1-ўрин: Ҳамроқулов Синдор Бобомурод ўғли – Тошкент давлат юридик университети магистранти (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
  • 2-ўрин: Қалбаева Зулқумар Пулатбоевна – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
  • 3-ўрин: Қурбонов Давронбек Мамадиёр ўғли – Навоий давлат педагогика университети талабаси (совға – теливизор).

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида «Энг яхши иншо учун» номинацияси ғолиблари:

  • 1-ўрин: Юсуфжонова Машҳура Бахтиёр қизи – Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);
  • 2-ўрин: Мамадиёрова Ҳилола Эркиёр қизи – Тошкент вилояти Бекобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси (совға – Notebook);
  • 3-ўрин: Абдуҳакимова Маҳлиё Фахриддин қизи – Навоий давлат кончилик институти академик лицейи ўқувчиси (совға – телевизор).

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йил 6 декабрь куни соат 11-00 да Тошкент шаҳридаги «INTERNATIONAL HOTEL TASHKENT»  меҳмонхонасида (Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси 107А-уй) ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг