Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент ислом университетига ташриф буюриб йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Барча диний конфессия раҳбарлари иштирок этган йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон ислом академияси ва Тошкент ислом университети ўрнида Халқаро ислом академияси ташкил этилди, унинг раҳбари этиб, шу пайтгача Ўзбекистон ислом академияси ректори вазифасида ишлаб келаётган Неъматуллоҳ Иброҳимов тайинланди.


Мавзуга доир:
Тошкент ислом университети тугатилди


Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқи ахборот» каналида маълум қилинишича, Н.Иброҳимовнинг янги лавозимга тайинланиши ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори бугун, яъни 2018 йил 18 апрель куни чиққан.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Халқаро ислом академияси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. «Xabar.uz» манбасининг билдиришича, тез кунларда бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ҳам қарори қабул қилиниши кутилмоқда.


Мавзуга доир:
Дин ишлари бўйича қўмита раиси ва унинг икки нафар ўринбосари тайинланди


 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг