Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси учирадиган сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади

Хитой компанияси учирадиган сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади

«Ўзбеккосмос» агентлиги ва STAR.VISION компанияси ўртасида имзоланган меморандумга мувофиқ Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга «Samarqand-2028» номи берилади.

Қайд этилшича, бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган «Халқаро астронавтика конгресси»ни рамзий маънода ифодалайди.

Шунингдек, меморандумга кўра ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқишади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбеккосмос» ва STAR.VISION бир ҳафта муқаддам сунъий йўлдош технологиялари ва космик иловаларни ривожлантириш бўйича стратегик меморандум имзолаганди. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий ва технологик интеграцияни кучайтириш, университетлар ва компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Ҳамкорлик миллий пахта ва буғдой хариталарини яратишда гиперспектрал маълумотлардан фойдаланишни ҳам қамраб олади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг