Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтинкўл ва Учқўрғон туманларига янги ҳоким тайинланди

Олтинкўл ва Учқўрғон туманларига янги ҳоким тайинланди

Шу кунга қадар Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Отавуллохон Расулов Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Наванган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига Муҳаммад Ҳайдаров тайинланди.

Бунга қадар у Наманган туманидаги «Олахама»  МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.  

Муҳаммад Ҳайдаров туманга шу кунга қадар раҳбарлик қилиб келган Жаҳонгир Риззаевни алмаштирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг