Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда тадбиркордан катта пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Хоразмда тадбиркордан катта пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаролар С.И. ва Р.Д.лар олдиндан тил бириктириб, «Б.Қ.» МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истаги борлигидан фойдаланиб, ушбу кредит маблағини банк муассасасида ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг