Хоразмда хусусий бандлик агентлиги билан боғлиқ фирибгарлик ошкор бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда «International Job Organization xususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг Хоразм вилояти филиали директори Ғ.Х. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Германия ва Польша давлатларига ишга юбориш важи билан жами 193,2 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Э.Т. фуқаро Х.А.ни Польша давлатига ишга юбориш эвазига, 600 АҚШ долларини «International Job Organization xususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг Андижон вилояти филиали биносида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «International Job Organization xususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг Андижон вилояти филиали менежери Э.Т. ва бошқалар, фуқароларни 45 кун муддат ичида чет элга ишга жўнатишга ишонтириб, 2019 йилда 5 нафар фуқаронинг 33,1 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ушбу бандлик агентлигининг Сурхондарё вилояти филиали вакиллари ҳам 2019 йил давомида Дания ва Швейцария давлатларига ишга юбориш важи билан 61 нафар фуқароларнинг ҳар биридан 45 млн. сўмдан (жами 2,6 млрд. сўм) олгани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, шу ойнинг ўрталарида «HUMAN» хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар бош вазир Абдулла Арипов билан учрашганди. Учрашувда Бош вазир хусусий бандлик агентликларини тугатиш бўйича президентга таклиф киритишларини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter