Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир соҳа ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

Яна бир соҳа ходимлари учун арзон уй-жойлар қурилади

Фото: «Xabar.uz»

Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–4424-сон, 23.08.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг инвестициялар ва давлат-хусусий шериклар масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади;
  • Қўмита тизимига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари 1,5 коэффициентга оширилади.

Қарорга кўра, олийгоҳларнинг ўрмончилик йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган пайтда тўлиқ давлат таъминотида бўлган талабаларнинг тўлов-контракт пуллари кейинчалик Қўмита тизимидаги ташкилотларда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тўлаб берилади.

Шунингдек, соҳа ходимларини имтиёзли шартларда турар жой билан таъминлаш мақсадида Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудида кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда ўрмон хўжалигини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг