Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги фармон: аҳолининг айрим қатламига ҳар ойлик компенсация пули тўланади

Янги фармон: аҳолининг айрим қатламига ҳар ойлик компенсация пули тўланади

Фото: Xabar.uz

«Аҳолиннинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–58-сон, 28.01.2022 й.) қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ–3227-сон Фармонига мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахслар учунуй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-58-сон Фармонига асосан, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

а) компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

б) ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.

Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланади;

в) ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг