Янги йилда заҳарланиш осон бўлган маҳсулотлар билан танишинг

Янги йил кечаси дастурхонингизни турли ноз-неъматлар, ширин таомлар безайди. Бироқ столингиз устида турган маҳсулотларнинг айримлари ошқозон оғришига ва ҳатто унинг заҳарланишига олиб келиши мумкин. Дарров хаёлингизга майонез ва шу каби нарсалар келган бўлса, айтиб қўяйлик, заҳарланишингизга оддий картошка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Эътиборингизга ошқозонингиз заҳарланиши мумкин бўлган маҳсулот номларини тақдим этамиз.
1. Картошка. Сабаби у ҳамма патоген микробларни ўзига сўриб олади. Айниқса, картошка солинган салатлардан бироз эҳтиёт бўлинг.
2. Колбаса. Янги йилда оливье салат қилиш урфга айланган. Шу боис, мазкур салатга колбаса солаётганингизда бироз эҳтиёт бўлинг. Унда яширин ёғлар бўлгани боис, ортиқча вазн тўплашингизга олиб келиши мумкин. Шунингдек, айрим колбасаларга крахмал, соя, бириктирувчи тўқима ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам қўшилган бўлиши мумкин.
3. Қора зайтун. Аниқланишича, ҳали пишиб улгурмаган зайтунларни темир глюконатли қора бўёққа бўяшар экан. Бу эса танадаги темирнинг ортишига сабаб бўлади.
4. Пишлоқ. Ҳайрон қоляпсизми? Худди шундай, нотўғри танланган пишлоқ ҳам ошқозонингизга зарар етказиши ҳеч гап эмас.
5. Музқаймоқ. Ёёғли, ширин ва муздай, шундай эмасми? Аммо эътиборли бўлинг! Янги йилдаги таомлар жуда ёғли бўлса, музқаймоқ ейиш унчалик яхши ғоя эмас. Ошқозон ва жигарингиз бу билан кураша олмаслиги мумкин.
6. Дудланган маҳсулотлар. Унда канцероген ва консервант ҳаддан ортиқ кўп бўлиши мумкин.
7. Тухум. Янги йилда кўпгина таом ва пишириқларни тухум маҳсулотисиз тайёрлаб бўлмайди. Шу боис, уларни ишлатишдан аввал, яхшилаб совун билан ювинг. Айниқса, ўрдак ва ғознинг тухумларидан нарса тайёрламоқчи бўлсангиз, ҳушёрроқ бўлганингиз маъқул.
Шунингдек, помидор, кўкатлар ва ичимликларни меъёрда истеъмол қилмаслик ёки эътиборсизлик билан танлаш ошқозонингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Имкон қадар янги йилда дастурхонингизга қўйиладиган ҳар бир маҳсулотга эътиборли бўлинг ва албатта, уларни оз-оздан истеъмол қилишни унутманг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter