Келажакда катта хавф туғдириши кутилаётган глобал муаммолар эълон қилинди
Жаҳон Иқтисодий Форуми COVID-19 пандемиясидан кейинги асосий глобал хатарлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Global Risks Report 2024 эълон йиллик ҳисоботида айтилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дезинформация, экстремал об-ҳаво ҳодисалари ва ижтимоий қутбланиш муаммоси яқин икки йил ичида биринчи ўринга чиқади.
Узоқ муддатли истиқболда иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва ресурслар танқислиги асосий таҳдидлар сифатида белгиланган. Шунингдек, ҳар икки давр учун хавфлар рўйхатига кибертаҳдидлар, мажбурий миграция ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳам киритилган.
Форум экспертларининг фикрича, дезинформация жамият ҳаётининг барча жабҳаларига салбий таъсир кўрсатади. Ёлғон маълумотларнинг тарқалиши жамиятнинг қутбланишига олиб келади, соғлиқни сақлаш тизими ва ижтимоий адолатга путур етказади.
Дезинформацияга қарши курашиш учун фуқаролар турли маълумотлар манбаларидан бепул фойдаланишлари керак. Бироқ, бир қатор мамлакатларда цензурани кучайтириш ва интернетга киришни чеклаш тенденцияси кузатилмоқда, дейилади ҳисоботда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter