Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшил макон»: Қашқадарёда 4 миллиондан ортиқ дарахт экилди

«Яшил макон»: Қашқадарёда 4 миллиондан ортиқ дарахт экилди

Айни дамда юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми давом этмоқда. Лойиҳа доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида бугунга қадар ҳудуд иқлимига мос, чидамли 4 млн 539 минг 320 та дарахт кўчатлари экилди. Бошқа ҳудудларда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида шу пайтга қадар 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Аввалроқ дарахт экишнинг баҳорги мавсумига старт берилган ва кўплаб кўчатлар ўтқазилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг