Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яшнободдаги дарахт ёқувчиларга қарши жиноят иши қўзғатилди

Яшнободдаги дарахт ёқувчиларга қарши жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Янги Ўзбекистон боғи рўпарасида дарахтларнинг ёниб, кесиб кетилган ҳолати бўйича тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўз телеграм-каналида маълум қилди.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг билдиришича, Яшнобод туманидаги ушбу ҳудуд «Musamuxamedova-Djurayeva Dilfuza» фермер хўжалиги майдони бўлиб, унда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахти номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Депутат барчани мораторий талабларига риоя этишга, дарахтларни йўқ қилишдан тийилишга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг