Йил бошидан бери қанча автомобил йўли таъмирлангани очиқланди
![Йил бошидан бери қанча автомобил йўли таъмирлангани очиқланди](http://static.xabar.uz/crop/3/0/720_460_95_3086957551.jpg)
Ўтган саккиз ойда умумий фойдаланишдаги 104 км автомобиль йўлларида реконструкция қилинди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги А-380 «Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» автомобиль йўлининг 698-753 км (55 км) қисмини реконструкция қилиш;
Навоий вилояти ҳудудидаги 4Р57 «Қизилқум халқа йўли» автомобил йўлининг 0-8 км (8 км) қисмини реконструкция қилиш;
Тошкент вилояти ҳудудидаги 4Р253 «Тошкент ш. – Туркистон ш/х – Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 3 км.даги темир йўл остидан йўл ўтказгич қуриш обектларида бу ишлар охирига етказилди.
Жорий йилнинг январ-август ойларида 94 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter