Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди

Йил бошидан буён давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди

Фото: Xabar.uz

Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 337 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 34 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда  1 минг 283   нафар   шахснинг   бузилган  ҳуқуқлари  тикланди.

Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 31 минг 087 та янги иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар   тегишли   жавобгарликка   тортилди. Бундан ташқари, 174 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 510  млн.  сўм  иш  ҳақлари  ундириб  берилиши  таъминланди.

Прокурорлар ташаббуси билан 276 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 3 минг 623 нафар ишсиз фуқаролар ишга  жойлаштирилди. Аҳолининг коммунал хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис ташкилотларидан бўлган қарздорлигини ундириш бўйича зарур  чоралар   кўрилмоқда. Жумладан, бошқарув сервис ташкилотларининг дебитор қарздорлиги жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 561,8 млрд. сўмни ташкил  этган.

Ўтказилган хатлов жараёнида 550 мингга якин мулкдорларга мажбурий тўловни тўлаб бериш юзасидан талабномалар юборилди, 270 млрд. сўм қарздорликларни ундириш бўйича судларга аризалар киритилди, 268,5 млрд. сўм қарздорлик  ундирилди.

Худди шу каби, иссиқлик таъминоти корхоналарининг хатловда аниқланган 271,8 млрд. сўм дебитор карздорликларининг 168,9 млрд. сўми ундирилиб, судларга 85,4 млрд. сўмлик  аризалар  киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг