Йил бошидан буён Ўзбекистонда тирик туғилганлар сони 405,5 минг кишини ташкил қилган

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, 37 млн 859,7 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 725,5 минг кишига ёки 2 фоизга кўпайди.
Доимий яшаш ҳудуди бўйича шаҳар жойларда 19 млн 296,4 минг киши (жами аҳоли сонига нисбатан 51,0 фоиз), қишлоқ жойларда эса 18 563,3 минг киши (49,0 фоиз) истиқомат қилмоқда. Аёллар сони 18 793,9 минг кишини (49,6 фоиз), эркаклар эса 19 065,8 минг кишини (50,4 фоиз) ташкил этмоқда.
Мамлакатда 2025 йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган тирик туғилганлар сони 405,5 минг кишини, ҳар минг аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 21,7 промиллени ташкил этди. Туғилганлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 минг нафарга камайган.
Шундан ўғил болалар сони 209,6 минг кишини (жами туғилганлар сонига нисбатан 51,7 фоиз), қиз болалар сони 195,9 минг кишини (48,3 фоиз) ва шаҳар жойларида 197,8 минг кишини (48,8 фоиз), қишлоқ жойларида 207,7 минг кишини (51,2 фоиз) ташкил этди.
Вафот этганлар сони 84,1 минг кишини, ҳар минг аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди. Вафот этганлар сони жорий йилнинг январь-июнь ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 минг нафарга кўпайган.
Шундан эркаклар 46,2 минг кишини (жами вафот этганлар сонига нисбатан 54,9 фоиз), аёллар 37,9 минг кишини (45,1 фоиз) ва шаҳар жойларида 45,6 минг кишини (54,2 фоиз), қишлоқ жойларида 38,5 минг кишини (45,8 фоиз) ташкил қилди.
Манба: stat.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter