Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик тадбиркор ҳоким лавозимига тайинланди

Йирик тадбиркор ҳоким лавозимига тайинланди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Ташкилий масала кўриб чиқилган мазкур сессия ишида Навоий вилояти ҳокими в.б. Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ш.Набиевни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этиш ҳамда туман ҳокими лавозимига Улуғбек Файзиевни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди.

Ушбу қарор халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Улуғбек Файзиев сенатор ва тадбиркор, Навоий шаҳридаги «Zarafshan Golden Group» МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиб,  ўрнига Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг