Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йиртқич ҳайвонларга дуч келганда нима қилиш керак?

Йиртқич ҳайвонларга дуч келганда нима қилиш керак?

Ўзбекистон фаунаси турли хил ҳайвонларни ўз ичига олади, бу ҳайвонларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва одатга эга. Шунинг учун ёввойи йиртқич ҳайвонлар билан учрашганда, хавфсизлик доимо биринчи ўринда туриши кераклигини ёдда тутиш лозим. /

Бугун биз хавфдан қочиш, ўзингизни ва бошқаларни ҳимоялаш учун ёввойи ҳайвонларга дуч келганда қандай ҳаракат қилиш кераклигини кўриб чиқамиз.

Айиқ

Айиқ одамга камдан-кам ва фақат қуйидаги ҳолатларда ҳужум қилади:

- оч

- инсон билан муомала қилаётганини англамайди

- ўз наслини, озиқ-овқати ёки шахсий маконини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади

- Камдан-кам ҳолларда икки кишидан ортиқ гуруҳга ҳужум қилади

- Тез югуради, сузади ва дарахтларга чиқа олади

Нима қилиш керак?

- Ваҳимага берилманг, унга орқа ўгирмасдан секин орқага қайтинг

- Қўлларингизни бошингиздан юқорига кўтариб, унга баландроқ кўрининг

- Шовқин кўтаринг, баланд овозда гапиринг ва ҳуштак чалинг

- Айиқ билан ўртангизга рюкзак ёки сумка ташлаб, унда қизиқиш уйғотинг

- Кўз билан контакт қилишдан сақланинг

- Айиққа овқат беришга уринманг



Бўри

Маълумотлар:

- Бўри яхши сузади, лекин одам қувиш учун сузиши даргумон. Агар яқин атрофда дарё ёки кўл бўлмаса, дарахтга чиқинг, машина ёки бошқа жойга яширининг

- Бўри одамнинг қўрқувини сезса, узоқлашмайди

- Бўри ҳуркадиган ҳайвон, шунинг учун баланд овозда гапириб, унга тош отсангиз, қочиб кетади

- Қутурган бўрининг белгилари: мўйнаси хиралашади, кўзлари хира тортади, бошини эгиб юради, сўлаги кўп оқади, тўдадан ажралиб чиқади, ёлғиз юради

Нима қилиш керак?

- Унга орқа ўгирманг, югурманг

- Кўз билан контакт қилишдан сақланинг

- Ишончингиз борлиги, қўрқмаслигингизни кўрсатинг

- Қўлларингизни бошингиздан юқорига кўтариб, унга каттароқ кўрининг

- Тош отинг ёки таёқ билан уни қўрқитинг

Тулки

- Тулкилар одамларга камдан-кам ҳужум қилади, хавф манбасидан қочишни афзал кўради

- Агар тулкига зарар етказишмаса, у ҳолда ҳужум қилиш эҳтимоли йўқ

- Агар тулкининг ўзи одамга яқинлашса, бу касаллик белгиси бўлиши мумкин

- Агар одамни тулки тишлаган бўлса, зудлик билан шифокорлардан малакали ёрдам сўраш ва қутуришга қарши эмлаш зарур.

Ёввойи чўчқа

- Одатда, чўчқа одамни кўрганда дарҳол яширинади. Аммо баъзида ярадор ҳайвон ҳужум қилиши мумкин

- Чўчқанинг кўриш ва эшитиш қобилияти одамникидан ҳам ёмонроқ, шунинг учун агар сиз ҳайвонни кўрсангизу, у сизни кўрмаса, хотиржамлик билан ундан узоқлашинг

- Агар ёввойи чўчқа ҳужум қилмоқчи бўлса, дарахтга камида 1,5 – 2 метр баландликка чиқишга ҳаракат қилинг

- Чўчқани қўрқитишга уринманг, чунки бу унинг тажовузкорлигини оширади

- Чўчқа ҳуштак, баланд товуш ва шовқинни ёқтирмайди

Илон

Илон нафақат табиатда, балки аҳоли пунктларида ҳам учрайди. Унинг заҳарли ёки заҳарли эмаслигини ҳамма ҳам аниқлай олмайди, шунинг учун, афсуски, кўп одамлар илонни ўлдиришга ҳаракат қилишади

- Илонга дуч келганда тажовузкорлик ёки ортиқча ҳаракатларни кўрсатмаслик яхшироқ

- Секин четга ўтинг ва илоннинг судралиб кетишига имкон беринг

- Илон фақат ўзини ҳимоя қилиш учун чақиши мумкин

Арилар, асаларилар ва бошқа ҳашаротлар

Ҳашаротлар ёввойи ҳайвонлар каби хавфли эмас, лекин уларга тўқнаш келганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

- Ари ва асаларилар атир, тер, саримсоқ, спиртли ичимликлар ҳидини ёқтирмайди. Бу уларни ҳужумга ундаши мумкин. Бундан ташқари, асаларилар қора ва ёрқин либосларни ёқтирмайдилар.

- Ҳашаротларни кўрганингизда тўсатдан ҳаракат қилманг.

- Агар арилар тўда бўлиб сизга ҳужум қилса, тезда қочишингиз керак

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг