«Ёмғир қорга айланиши мумкин» — Ўзгидромет
Ўзбeкистон бўйича дам олиш кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Шанба куни республика бўйича ёмғир ёғади, тоғларда эса баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси,Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларининг қуруқ ҳаво сақланиб туради.
Якшанба куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳарорат дам олиш кунлари кечаси 5-10° илиққача, кундузи 13-18° илиққача пасаяди.
Баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 18 ноябрда 21-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда 18 ноябрь вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 19 ноябрь бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 18 ноябрь 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат бугун кундузи 24-26° илиқ бўлади, 18 ноябрда 20-22° илиқгача, 19 ноябрда 16-18° илиқгача аста-секин пасаяди. Шанба ҳаво ҳарорати кечалари 7-9° илиқгача пасаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter