Юнусободда иссиқлик магистраль тармоғида носозлик рўй берди
5 февраль куни Юнусобод туманидаги иссиқлик магистраль тармоғида носозлик юзага келди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Натижада туманнинг 2,3,4,11,13,14,17- мавзелари, Амир Темур ҳамда Шаҳристон кўчаларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар учун вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиш кузатилди.
Кўрсатилган манзилларда муаммони бартараф этиш юзасидан махсус техника ва мутахассислар томонидан иш олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter