Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Закот, вақф маблағлари кимларга берилади? Энди бу бўйича алоҳида банк шуғулланиши мумкин

Закот, вақф маблағлари кимларга берилади? Энди бу бўйича алоҳида банк шуғулланиши мумкин

Фото: «Muxlis.uz»

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Рамазон ойини ҳар томонлама кўтаринки ва тартибли ўтказиш бўйича журналистлар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган брифингда юртимизда Рамазон ойида бўлиб ўтиши мўлжалланган тадбирлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Хусусун масжидларда оғиз очиш вақтидаги егуликлар, хурмога ўхшаш нарсаларнинг ҳам меъёрда тарқатилиши ва ифторликни қорни очларга, ёлланиб ишлаётганларга (мардикор) ва талабаларга бериш тавсия этилди

Яна, масжидларда вақф фонди ва унга тушадиган маблағлар, закот каби молиявий ибодатлар кимларга берилиши ҳақида маълумот берувчи буклет ва баннерлар ҳам тайёрланади.

Шунингдек, муфтий маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсун домла томонидан диний идора ҳузурида вақф фонди маблағларини юритадиган банк очиш таклифи ҳам берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг