Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Замонавий интернет асосчиларидан бири вафот этди

Замонавий интернет асосчиларидан бири вафот этди

Фото: «Marcinzaremba.pl»

«Бугун интернет ўз қаҳрамонини йўқотди. «EFF» («Electronic Frontier Foundation») Жон Перри Барлоуни сўнгги манзилга кузатиб қўяди», дейилади ташкилотнинг «Facebook»даги саҳифасида. Компаниянинг таъкидлашича, Барлоу уйқуда вафот этган.

«Айтиш мумкинки, бугунги кунда биз биладиган ва яхши кўрадиган интернетнинг асосий сегментлари Барлоунинг раҳбарлиги ва ташаббуси эвазига мавжуд ва ривожланмоқда», деб таъкидлади «EFF».

Барлоу 1990 йилда электрон алоқа воситалари фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Electronic Frontier Foundation» ташкилотининг яратилишида иштирок этган. Қолаверса, у интернетдаги фаолияти билан ҳам машҳур. Бундан ташқари, у бир неча қўшиқлар муаллифи ҳамдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг