Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарафшонда «Matiz» ҳайдовчиси 8 ёшли қизчани уриб юборди

Зарафшонда «Matiz» ҳайдовчиси 8 ёшли қизчани уриб юборди

Кеча 4 ноябрь куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида «Matiz» ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот  берди.

Унда айтилишича, куни кеча Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Юлдуз кўчасида ҳайдовчи Х.Б. «Matiz» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда М.М.га Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган. Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг