Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади. 

 Вилоят ҳокими ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталди. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда эканлиги қайд этилди, дейилади хабарда. 

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Дўстбеков Шуҳрат Бегимқулович йўл қўйган хато-камчиликлари учун лавозимидан озод этилди. 

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович номзодини тавсия қилди. 

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашида Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг