Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Португалия голлар шоусини уюштирди. Ҳужумда янги юлдуз порламоқда

ЖЧ-2022. Португалия голлар шоусини уюштирди. Ҳужумда янги юлдуз порламоқда

Жаҳон чемпионатида 1/8 финал баҳслари якунланига етди. Сўнгги ўйинда Португалия Швейцарияга қарши баҳс олиб борди.

Мураббий Роналдуни асосий таркибга қўшмади, унинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушган 21 ёшли ҳужумчи Гонсалу Рамуш эса ҳет-трикка эришди ва ушбу мундиалда бир ўйинда учта гол урган биринчи футболчи бўлди.

Португалия — Швейцария 6:1

Голлар: Рамуш (17, 51, 67), Пепе (33), Геррейру (55), Леау (90+2) — Аканжи (58).

Португалия – Кошта, Далот, Пепе, Диаш, Геррейру, Карвалью, Отавио (Витинья, 74), Силва (Невеш, 81), Фернандеш (Леау, 87), Фелиш (Роналду, 73), Рамуш (Орта, 74).

Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер (Жемерт, 46), Аканжи, Фернандеш, Варгас (Окафор, 66), Жака, Фройлер (Закариё, 54), Соу (Сеферович, 54), Шакири, Эмболо (Яшари, 89).

Огоҳлантиришлар: Шер (43), Жемерт (59).

Энди чоракфиналда қуйидадаги жуфтликлар ўйинларига гувоҳ бўламиз:

9 декабр

20:00. Бразилия — Хорватия

00:00. Нидерландия — Аргентина

10 декабр

20:00. Марокаш — Португалия

00:00. Франция — Англия

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг