Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатар-2022: Сўнгги тўрт ўйин учун «Орзу» тўпи тақдим этилди

Қатар-2022: Сўнгги тўрт ўйин учун «Орзу» тўпи тақдим этилди

«Al Hilm».

Фото: FIFA

ФИФА Қатардаги жаҳон чемпионатининг сўнгги тўрт ўйини учун расмий тўпни тақдим этди.

«Al Hilm» деб номланган ушбу тўпдан икки яримфинал, учинчи ўрин учун ва финал ўйинида фойдаланилади. Унинг номи араб тилидан таржима қилинганда «Орзу» маъносини беради, дейилади ФИФА расмий сайти хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиалнинг гуруҳ босқичи, 1/8 ва 1/4 финалларида «Al RIhla» (арабчадан таржимаси — «Саёҳат») номли тўпдан фойдаланилганди.

«Al RIhla». Фото: Goal.com

Янги тўпнинг олдингисидан асосий фарқи — экологик тоза ашёлар: сув асосидаги бўёқ ва елим ишлатилган. Дизайнидаги бош унсур — Доҳани қуршаб турган чўлни ифодаловчи учбурчак.

«Орзу» тўпини биринчи бўлиб Хорватия – Аргентина (13 декабр), кейин Франция – Марокаш (14 декабр) ўйинида кўрамиз. Учинчи ўрин учун баҳс 17 декабрда, чемпионни аниқловчи финал 18 декабрда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг