Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

84-ўлим. Қибрайлик аёл коронавирусдан вафот этди

84-ўлим. Қибрайлик аёл коронавирусдан вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Қибрай туманида яшовчи 67 ёшли У.А.да (аёл) жорий йил 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент шаҳридаги 1 – сонли клиник шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 16 июль куни эса ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий ўпка вентиляцияси аппаратига олинган. Унга COVID-19 инфекцияси, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Хасталик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, диабетик энцефалопатия, диабетик нефропатия асоратлари билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши мобайнида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг