Антитанача ҳосил бўлиши учун коронавирусга чалиниш шарт эмас
Британиялик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, коронавирусга антитанача аввал COVID-19 билан оғримаган беморларда ҳам келиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда «Science» портали хабар берди.
Қайд этилишича, мутахассислар 300 кишининг таҳлил намуналарини ўрганишган. Натижада уларнинг 5 фоизида коронавирусга антитанача аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, антитанача бошқа «қариндош вирус»ни юқтиргандан сўнг пайдо бўлган.
«Олимларнинг таъкидлашича, шу тарзда баъзи одамлар аввал ўзлаштирилган иммунитетга эга бўлиши мумкин. Бироқ ушбу иммун ҳимоянинг самарадорлиги ҳали исботланганича йўқ», — деб ёзади портал.
Шунга қарамай, тажриба шуни кўрсатдики, коронавирусга эга бўлмаган одамларнинг қонида топилган антитанача янги инфекцияни енгган собиқ беморларнинг таҳлилларидан олинганидан фарқ қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter