Коронавирусга чалинган аёлнинг кўзи ёриди
Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуаси мажмуасига жорий йил 20 мартдан буён ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 57 нафар ҳомиладор аёл ётқизилган. Улардан 16 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида 3 та туғруқ бўлган, жумладан, 1 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
– Рости, бошида оилавий коронавирус инфекциясига чалинганимизда жуда хавотирга тушдик, – дейди пойтахтлик она. – Ўзимдан ҳам кўра туғиладиган фарзандимни кўп ўйладим. 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келишганида бу ердаги билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларини кўриб кўнглим хотиржам бўлди, уларнинг меҳридан хурсанд бўлдим. Бу ердаги тиббиёт ходимларининг қаҳрамонона саъй-ҳаракатлари туфайли фарзандли бўлдим. Ҳозирда қизимнинг ҳам, менинг ҳам аҳволимиз яхши, соғ-саломатимиз. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу туғруқ мажмуаси тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман.
Туғруқ мажмуасининг масъул ходими Комил Жумаевнинг таъкидлашича, мазкур тиббиёт муассаса жамоаси халқаро стандартлар асосида даво муолажаларини олиб бораётганликлари учун ҳам айни пайтга қадар коронавирусга чалинган 14 нафар бемор бутунлай соғайишига эришилган. Қолган беморларни дарддан фориғ этиш йўлида тиббиёт ходимлари жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter