Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс: коронавирус вакцинаси ёрдам бермаслиги мумкин

Билл Гейтс: коронавирус вакцинаси ёрдам бермаслиги мумкин

Фото: «РИА Новости»

«Microsoft» корпорацияси асосчиси Билл Гейтс коронавирусга қарши вакцина инфекция тарқалишига тўсқинлик қила оладиган даражада самара бермаслиги мумкинлигидан огоҳлантирди.

Гейтс «CNN» телеканалига берган интервьюсида вакцина ишлаб чиқарувчилар иккита хусусиятга таянишини айтиб ўтди: эмланган одамда касалликнинг олдини олиш ва инфекциянинг бошқа одамларга юқишига йўл қўймаслик.

«Биринчи ҳолатда вакцина инфекция юқишига қарши идеал тўсиқ бўлишини кафолатламайди»,деди у.

Билл Гейтс касалликка қарши организмнинг ўз иммун жавоби самарадорлигини юқори баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқилган иммунитет камида бир йил давомида қайта касалланиш хавфидан ҳимоя қилади.

«Microsoft» асосчиси, шунингдек, АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучининг тахминини қўллаб-қувватлади: унинг фикрича, коронавирусга қарши вакцина 2020 йилнинг охирида ёки 2021 йилнинг бошида тайёр бўлади.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси ЖССТнинг иккинчи энг йирик донори ҳисобланади. У 2018-2019 йилларда ташкилот бюджетининг 9,76 фоизини таъминлади. Жамғарма вакцина ва дорилар ишлаб чиқариш соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштириш билан шуғулланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг