Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ҳафтада салкам 3 миллион киши коронавирусга чалинди

Бир ҳафтада салкам 3 миллион киши коронавирусга чалинди

Жаҳонда пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинганлар сони 42 миллиондан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети сайти маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жами касалланишлар сони 42 203 732 нафарга етди. Ўтган вақт мобайнида беморларнинг 1 144 165 нафари вафот этган, 28 миллиондан кўпроғи соғайиб кетган.

Жаҳонда коронавирус билан касалланишлар сони сўнгги бир ҳафта давомида 2,8 миллион нафарга кўпайди, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. ЖССТ шу ҳафтада энг кўп кунлик ўсишни қайд этди — 423 минг нафар янги бемор.

Кеча ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус келгуси бир неча ой пандемиянинг энг оғир даври бўлишидан огоҳлантирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг