Биратўла 4 та ҳудудда коронавирус ҳолати аниқланди

2020 йил 2 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646 (+192) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 156 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 212, Тошкент вилоятида 91, Бухоро вилоятида 20, Самарқанд вилоятида 20, Андижон вилоятида 12, Жиззах вилоятида 12, Қорақалпоғистон Республикасида 7, Сурхондарё вилоятида 5, Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 54 338 (+383) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 834 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter