Биргина ҳудудда юздан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланди

2020 йил 11 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 272 (+112) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барча 112 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Б.А. (аёл), Мирзо Улуғбек туманида яшаган 78 ёшли О.Ф. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 60 ёшли Д.Т. (эркак), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 285 нафар, Тошкент вилоятида 157 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 43 023 (+468) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 869 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter