Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Чироқчидаги қишлоққа 100 қоп ун маҳсулотини етказди
![Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Чироқчидаги қишлоққа 100 қоп ун маҳсулотини етказди](http://static.xabar.uz/crop/4/1/720_460_95_4107243429.jpg)
Блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги @xushnudbek каналига тушган реклама маблағлари ҳисобидан ўзи туғилиб ўсган Чироқчи тумани аҳолисига 100 қоп ун маҳсулотини етказди.
![](https://xabar.uz/static/uploads/22/720__m_c4WUDmp0Slbx3761R4_EIvVRa8wf5K.jpg)
Хушнудбек юборган ун маҳсулоти Чироқчи туманидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келинган. Талаб даражасидаги дизенфекция ишлари амалга оширилгандан сўнг олис қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган ҳолда етказилади.
Аввалроқ ҳам блогер «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 30 млн сўмни ўтказиб берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter