Бош вазир Абдулла Арипов қайси вакцинани олгани айтилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмланган. Бу ҳақдаги ахборотни бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов «Дарё»га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, бош вазир Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан 2021 йил бошида тўлиқ эмланиб бўлган. Уч босқичли эмланиш жараёнининг бирортасидан сўнг ҳукумат раҳбарида ножўя таъсирлар сезилмаган.
Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлгани маълум қилинган эди.
Шунингдек, бир қатор амалдорлар ҳам вакцина олгани айтиб ўтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter