Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқди

Бразилия коронавирус қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринга чиқди

Фото: «News.myseldon.com»

Бразилия коронавирусни юқтириш натижасида вафот этганлар сони бўйича Буюк Британиядан ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилди, дея хабар берди «Reuters».

Маълумотларга кўра, ушбу Лотин Америкаси мамлакатида 828 810 киши коронавирусга чалинган бўлиб, шундан 41 828 нафари ҳаётдан кўз юмди. Ўтган 24 соат ичида беморлар сони қарийб 26 минг кишига кўпайди, 909 киши вирусни юқтириш оқибатида оламдан ўтди.

Аввалроқ Бразилия коронавирус ҳақидаги маълумотларни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилишни тўхтатганди. Давлат раҳбари Жаир Болсонарунинг фикрича, янгиланган умумий маълумотлар реал воқеликка мос келмайди.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райаннинг сўзларига кўра, ҳозир коронавирус эпидемиясининг асосий оғирлиги Америка қитъасига тушяпти. Унинг айтишича, вирусдан энг кўп азият чекаётган 10 та давлатдан тўрттаси Шимолий ёки Жанубий Америкада жойлашган. Райаннинг таъкидлашича, вирус ушбу ҳудудларда «жуда фаол».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг