Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони бир миллионга яқинлашиб қолди

Бразилияда коронавирусни юқтирганлар сони 1 миллионга яқинлашиб қолди – жами 955 377 кишини ташкил этади, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ўтган кун давомида 32 188 та янги ҳолат рўйхатга олинди.
Жами тузалганлар сони 463 474 кишидан иборат бўлиб, яна 445 393 нафар бемор даволанмоқда.
Шу пайтга қадар 46 510 киши вафот этди, ўлим даражаси 4,9 фоизни ташкил этади. Ўтган бир кеча-кундузда 1269 та ўлим ҳолати қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter