Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун 507 киши тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди (инфографика)

Бугун 507 киши тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди (инфографика)

Фото: ССВ матбуот котиби

Шу йилнинг 27 сентябрь куни мамлакатимизда 448 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 459 нафарга етди.

ССВ матбуот котиби коронавируснинг ҳудудлард тарқалиши бўйича инфографикани тақдим этди. 

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 507 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 401 нафар бемордан 51 965 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 977 нафар бемордан 725 нафари оғир, 299 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг