Бугун юртимизда 721 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.
Уларнинг 424 нафари Тошкент шаҳри, 142 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Самарқанд вилояти, 25 нафари Наманган вилояти, 15 нафари Сурхондарё вилояти, 13 нафари Хоразм вилояти, 8 нафари Қашқадарё вилояти, 5 нафари Жиззах вилояти, 4 нафари Андижон вилояти, яна 4 нафари Қорақалпоғистон Республикаси, 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан тузалди.
ССВ хабарига кўра, юртимизда 32 994 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter