Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 35 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

Бухорода 35 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

Иллюстратив фото

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл  Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

ССВ матбуот хизмати хабар беришича, унга «Икки томонлама  пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража» ташхиси қўйилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Бу мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалиниб вафот этган 31-бемордир. Бироз аввал пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг